Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

воқеда мусулмонлар орасида уч турли мужтаҳидлар пайдо бўлди: 1. Мужтаҳиди мутлақ, 2. Мужтаҳиди мазҳаб, 3. Мужтаҳиди масала.


Ижтиҳод йўлида бирор мужтаҳидга эргашган, бироқ ҳукмларда мазҳаб имомига тақлид қилмай ўзи изланган мужтаҳид мужтаҳиди мазҳаб дейилади. Мужтаҳиди мазҳаб учун мазҳаб ҳукмлари ва далилларини билишдан бошқа нарса шарт қилинмайди. У шу мазҳаб ҳукмларига эргашиши ва ўзининг раъйи билан бу ҳукмга хилоф иш тутиши ҳам мумкин. Шунга биноан бир мазҳабга эргашган киши шу мазҳабнинг йўлида ижтиҳод қилиши ва агар қувватли далилга эга бўлса, баъзи ҳукм ва масалаларда мазҳаб имомига хилоф йўл тутиши ҳам жоиз. Имомлардан ривоят қилинганки, улар: «Агар бирорта сўзим саҳиҳ ҳадисга зид бўлиб қолса, у менинг мазҳабимдир, ва менинг сўзимни деворга улоқтиринглар», деб айтганлар. Мужтаҳид имом Ғаззолий бунга ёрқин мисол бўла олади. У киши Шофеъий мазҳаби тобеларидан бўлишига қарамасдан, баъзи ижтиҳодларида Шофеъийнинг ижтиҳодлари-га зид борган. Мужтаҳиди масала учун муайян шартлар ҳам, муайян йўл ҳам талаб қилинмайди. Балки шаръий нусусларни тушунишга етарли шаръий ва луғавий маърифатга эга ҳар бир киши мужтаҳиди масала бўлиши ва битта масалада ижтиҳод қилиши мумкин. Мужтаҳиди масала битта масала бўйича мужтаҳидларнинг раъйларини, далилларини ва далиллаш жиҳатларини текшириш орқали шаръий ҳукм деб гумони ғолиб келадиган шаръий ҳукм ҳақида муайян тушунчага эга бўлиши жоиз. У мужтаҳидларнинг раъйига мувофиқми ёки хилофми, фарқи йўқ, ёки битта масала борасида шаръий далилларни текшириб, «мана бу шаръий ҳукм», деган гумони ғолиб бўлган далилни билиб олади. Аввал бу масала борасида мужтаҳидларнинг изланган ёки изланмаганликларининг фарқи йўқ. Битта масалада ижтиҳод қиладиган киши учун шу масалага оид ва у масала учун керакли барча нарсаларни билиш кифоя. Бу масалага тааллуқли бўлмаган фиқҳий ва усулий масалаларни билиш шарт эмас.

 

Саҳобалар ва тобеинлар даври ва мазҳаб имомлари вужудга келган кейинги даврлардан сўнг ҳам кишилар ҳеч қандай шартсиз тўғридан-тўғри шаръий нусуслардан ҳукмларни истинбот қилар эдилар. У пайтда ҳам муайян мазҳабга эргашадиган кишилар бор эди, лекин улар ўз имомлари раъйига хилоф бўлган ижтиҳодлар ҳам қилар эдилар. Шунинг учун мазҳаб мужтаҳидлари ва битта масала мужтаҳидлари вужудга келди. Аммо ижтиҳоднинг ўзини олиб қарасак, у баъзи ўринларда бўлиши ва баъзи ўринларда бўлмаслиги мумкин. Масалан, бир шахс баъзи нусусларда мужтаҳид бўлиши, баъзи нусусларда мужтаҳид бўлмаслиги мумкин. Баъзилар ижтиҳодга таъриф бериб айтадиларки: «Ижтиҳод унда эътиборга олинадиган билимларни эгаллаган пайтда шахсда ҳосил бўладиган малакадан иборат». Бу таъриф хато бўлиб, воқега зиддир. Чунки баъзан кишида малака ҳосил бўлса-да, бирор масалада изланиб, куч сарфламаганлиги учун мужтаҳид бўлмайди. Чунки малака деганда фаҳмлаш қуввати ва маълумотларни ўз воқесига боғлаш қобилияти кўзда тутилади. Бу эса бир қанча луғавий ва шаръий маърифат билан бирга ўта зийракликдан ҳосил бўлади. Бунинг учун луғавий ва шаръий маърифатни тўла эгаллаш шарт

 

146-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260